Тошкент шаҳридаги “дискчи”нинг уйидан 19 млн сўмлик ноқонуний товар-моддий бойлик топилди

Жамият 07 Апрель 2016 552

Асламбек Забиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўз хонадонида бўш дискларга ҳар хил кинофильм ва клиплар ёзиб, уларни Тошкентнинг аҳоли гавжум жойларида сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳуқуқбузарнинг қинғир иши фош этилди.

Забировнинг уйи кўздан кечирилганда, бу ерда 21 дона дискларга тез ёзадиган қурилмалар жойлаштирилган компьютер процессори, рангли принтерлар ва жуда кўп миқдордаги кинофильмлар ва клиплар ёзилган тайёр дисклар, бошқа зарур қўлбола мосламалар, техник воситалар борлиги аниқланди.

Қонунга хилоф равишда иш тутган ҳуқуқбузарнинг уйидан 19 млн. сўмга яқин товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қонунбузарга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар