Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Евроиттифоқ келишув бандларига амал қилмаса, суриялик қочқинлар мамлакат ҳудудига киритилмаслигини айтди.

Келишувга кўра, Анқара томони Эгей денгизи орқали Европага ўтмоқчи бўладиган қочқинларни ўз ҳудудида олиб қолиши кўзда тутилган. Бунинг учун, Евроиттифоқ Туркияга қочқинларнинг яшаш шароитларини таъминлаши учун керакли маблағларни бериши ва виза бўйича чекловни бекор қилиши талаб этилади. Шунингдек, Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши борасидаги жараён тезлаштирилишига ваъда қилинган.

4 апрель куни Туркияга Грециядан қочқинларнинг илк гуруҳи қайтарилганди.

Бундан олдинроқ, Туркия бош вазири ЕИ билан қочқинлар масаласидаги келишувнинг амалиёти ҳақида сўзлаганди.