Вьетнам парламенти янги бош вазирни тайинлади

Жаҳон 07 Апрель 2016 398

Вьетнам бош вазири ўринбосари Нгуен Суан Фук мамлакат миллий йиғилиши қарори билан 5 йиллик муддатга Вьетнамнинг янги бош вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввалги бош вазир бу лавозимни 2006 йилдан бери эгаллаб келган ва уни икки максимал муддат тугагандан кейин тарк этди.

Аввалроқ Вьетнам парламенти янги президент этиб Чан Дай Куангни тайинлагани маълум қилинганди.

Янги бош вазир бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси таркибини 9 апрелда аниқлаб олиш режалаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар