«Барселона» жамоасининг собиқ футболчиси, айни вақтда Қатарнинг «Ал-Садд» жамоаси яримҳимоячиси ҳисобланадиган Хави келгусида каталонияликлар клубини бошқариш нияти борлигини маълум қилди.

«Бу тўғри бўладими, ёки йўқ, бу ишни қилишни истайман. Менинг бош мақсадим «Барселона» бош мураббийи бўлиш. Мен буни яширмоқчи эмасман. Қайтишни ва клубда ишлашни истайман. Бу менинг уйим.

Фаолиятимни якунлагач, футболда қолмоқчиман ва майдонга яқин бўлшимни истайман. Офисда ўтиришни истамайман.

Менда баъзида 10 дақиқа бўлсада бўш вақт топилади ва шунда мен телевизорни ёқиб, футбол кўраман. Рафиқам буни билади ва бунинг учун мени ёмон кўради (кулги). Мен Ла Лига ўйинларини, шунингдек, АПЛни кузатаман.

Мен таркибларни ўрганаман ва ўйин протоколларини кўриб чиқаман», – дея Хавининг сўзларини келтиради FourFourTwo.