Японияда 6 апрель куни йўқолиб қолган самолёт қулаб тушгани маълум бўлди.

Мамлакат мудофаа кучларига тегишли бўлган Hawker Beechcraft U-125 самолёти Кагосима префектураси ҳудудида ҳалокатга учраган.

Ҳудудда самолётнинг бўлаклари ва самолётда бўлган 6 кишининг жасади қолдиқлари аниқланган.

Айни вақтда самолётнинг бошқа қисмларини қидириш ишлари олиб борилмоқда.