Япон олимлари сифатсиз маҳсулотларни ҳаттоки энг бошланғич давридан бошлаб аниқловчи бир сантиметрли шаффоф тасма кашф қилишди. Электр токи ўтказилган материал бириктирилган сезувчи тасма бактериялар аминокислоталарни кўпайтиришни бошлаётганларидаёқ гистаминларни фош қилиш орқали иш беради. Бу модданинг озгина миқдори ҳам овқатдан заҳарланиш учун етарлидир.

Олимлар симсиз алоқа учун сенсорга микроэлектрон қўшимча киритмоқчи, мисол учун смартфон билан.

Бу ихтиронинг ихчамлигини ҳисобга олганда, тадқиқотчилар яқин уч йилда унинг тижорий прототипини яратишга умид қилишмоқда.