Ўзбекистон тадбиркор аёллари ассоциацияси Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) кўмагида Тошкент шаҳрида янги офис очди.

7 апрель куни бўлиб ўтган “Тадбиркор аёл” Ассоциацияси янги офисининг очилиш маросимида Ўзбекистонга ташриф буюрган ТИКА раҳбари Сердар Чам иштирок этди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар берди.

“Мамлакатда фаолият юритаётган тадбиркорлар умумий ҳисобининг 40 фоиздан ортиғини аёллар ташкил этади”, - дея таъкидлаб ўтди маросимда “Тадбиркор аёл” раиси Гулнора Маҳмудова.

Ассоциация аёлларга касб-ҳунар ўрганишда ва ишга жойлашишда, шунингдек, ўз бизнесини яратиш ва ривожлантиришга кўмак беради.