2015 йилда Қирғизистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси ҳажми 19 фоизга қисқариб кетди

Иқтисодиёт 08 Апрель 2016 865

Қирғизистоннинг 2015 йилдаги Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 1 млрд 337,6 млн долларни ташкил қилди ва 18,7 фоизга қисқариб кетди. Экспорт 22,1 фоизга, яъни 558,1 млн долларгача камайган. Импорт эса 18,7 фоизга камайиб, 749,5 млн долларни ташкил қилган. Бу ҳақда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги савдо ва инвестициялар бўйича дастлабки келишув кенгашининг (TIFA) 10-йиғилишида маълум бўлди.

"Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасининг қисқариши жаҳон инқирози ва фақатгина у билан боғлиқ", деб айтди Қирғизистон иқтисодиёт вазири Арзибек Кожошев.

Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2014 йилга нисбатан 30 фоизга камайган ва 156,5 млн долларни ташкил қилган. Бунда экспорт 95 млн долларни ташкил қилган ва 18,6 фоизга камайган. Импорт эса 61,5 млн долларни ташкил қилган ва 42,3 фоизга камайган.

Шунингдек, Қирғизистоннинг энг асосий савдо ҳамкорларидан бири саналувчи ва Қирғизистоннинг хорижий давлатлар билан савдо айланмаси ҳажми бўйича 3-ўринни эгаллаётган Қозоғистон билан савдо айланмаси 1 млрд 46,9 млн долларни ташкил қилган ва 2014 йилга нисбатан 18,6 фоизга камайган. Бундан экспорт 27,7 фоизга камайиб, 368,6 млн долларни ташкил қилган. Импорт эса, аксинча, 12,7 фоизга ортиб, 678,3 млн долларни ташкил қилган.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 79,3 млн долларни (4,5 фоиз камайиш), жумладан импорт 8,1 млн долларни (2,5 фоиз ўсиш), экспорт 71,2 млн долларни (5,2 фоиз камайиш) ташкил қилган.

Туркманистон Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси бўйича Марказий Осиё давлатлари ичида охирги ўринда турибди. Ўтган йили Қирғизистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо айланмаси импорт ҳисобига 4,1 фоизга ошган ва 10,2 млн долларни ташкил қилган. Бундан экспорт 6,3 млн долларни (20,1 фоиз камайиш), импорт 3,9 млн долларни (2,1 марта ошган) ташкил қилган.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар