Бангладешда сўнгги 14 ой ичида 6 нафар журналист ўлдирилди

Жаҳон 08 Апрель 2016 393

Полициянинг маълум қилишича, 6 апрель куни кечқурун Бангладеш ҳудудида қасддан қотиллик амалга оширилган. Жаганнат Университетижа журналистика йўналишида магистр бўлган 26 ёшли Назимуддин Самад уйига қайтаётганда уч ёки тўрт киши томонидан қуршаб олинган. Қотиллар дастлаб Самадга пичоқ билан ташланишган, сўнгра отиб кетишган.

"Жиноятчилар мотоциклларда воқеа жойидан қочиб кетгани сабабли ҳеч ким мазкур иш бўйича қўлга олинмаган", деб хабар қилган Дакка полицияси вакили.

Бангладешлик талабалар, ўз навбатида ваҳшиёна қотилликка ўз муносабатларини билдириш мақсадида намойишлар ўтказган.

Қайд этилишича, Самаднинг ўлдирилиши мамлакатда кейинги 14 ой ичида олтинчи журналистнинг ўлдирилиши бўлди.

Маълумотларга кўра, ушбу қотиллик аксар аҳолиси мусулмонлар бўлган мамлакатда эркин фикрловчи журналистларга қарши кураш, қўрқитиш ва уларга таҳдид қилиш усулларидан биридир.

Бангладеш конституциясида Ислом дини давлат дини сифатида қайд этилган бўлсада, дунёвийлик қоидалари ҳам қўллаб-қувватланади.

Самаднинг танишларидан бири Имрон Саркарнинг айтишича, Назимуддин эркин ва дунёвий фикрловчи фаол ходимлардан бири бўлган.

"У, диний фундаментализм, уруш жиноятлари, коррупция ва аёллар ҳуқуқлари поймол этилишини фош этувчи мақолалар муаллифи эди",-дейди Имрон Саркар.

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Марк Тонер ўз навбатида, Самаднинг ўлдирилишини "ваҳшийлик" сифатида баҳолаб, Вашингтон терроризм ва диний экстремизмга қарши курашда Бангладеш ҳукуматига ёрдам беришда давом этишини таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар