Boeing самолётининг Ростовдаги ҳалокати бўйича батафсил маълумот берилди

Жаҳон 08 Апрель 2016 378

Давлатлараро авиация қўмитаси ўтган ойда Ростов-Донда қулаган FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 A6-FDN йўловчи самолёти бўйича текширувлар хулосаларини маълум қилди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар берилган.

"Қора қути"нинг дастлабки таҳлил натижаларига кўра, самолёт экипажи қўл бошқаруви орқали (автопилот ўчирилган) қийин об-ҳаво шароитида (630 м қалинликдаги булут, қаттиқ шамол, ёмғир) қўнишни амалга оширишга киришган", дейилади хабарда.

"Биринчи қўниш жараёнида, 340 метр баландликда борт тизимидан шамол кучи ва йўналишининг кескин ўзгаргани ҳақида маълумот олгач, экипаж иккинчи айланага кетиш тўғрисида қарор қабул қилган ва об-ҳаво ўнгланишини кутиб, аэропорт ҳудудида парвозни давом эттирган. Қайта қўнишга уриниш чоғида, 220 метр баландликда, учиш-қўниш майдонига 4 километр қолганида экипаж самолётни яна кўкка кўтариб, двигателларни парвоз тартибига ўтказади", дейилади ДАҚ хабарида.

Экипажнинг кейинги ҳаракатлари ҳаво кемасининг ер билан тўқнашувининг олдини ололмаган ва соатига 600 километр тезликда фожиа юз берган.

Давлатлараро авиация қўмитаси лабараториясида ҳалокатнинг тўлиқ картинасини тиклаш ишлари давом этмоқда. Экипаж ҳаракатини баҳолаш учун Россия, АҚШ, БАА вакиллари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери 19 март, шанба куни Ростов-Дон аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган 55 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси ҳалок бўлди.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 / 25.07.2017 8729 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 23952 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 98178 Жамият
Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди
00:44 468 Жаҳон
Ливиядаги ихтилоф томонлари сайловлар ўтказишга келишиб олдилар
00:24 346 Жаҳон
Ҳиндистоннинг янги президенти расман ўз лавозимига киришди
00:19 1819 Жаҳон
Австралияда қотил 7 йил қўриқхонада яшириниб юрган
00:13 2832 Жамият
Сирдарёда вилоят ҳокими «гул ўғриси»га тувакда гул совға қилгани ҳақида
00:09 3543 Жамият
Илк сузувчи шамол электростанцияси яратилди (фото)
Трамп Украинани Америкадаги сайловларга аралашишда айблади, Киев жавоб қайтарди
23:20 / 25.07.2017 4931 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар