Буюк Британия Пейнтонск ҳайвонот боғидаги эркак горилла хизматчиларга бу ерда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйди.

Daily Mail хабарига кўра, бу вақтда қурувчилар Эндовей лақабли горилла ва унинг тўрт ака-укаси яшаш жойи ёнида янги ўйин зонаси ва киоск очишга уринаётган эди.

176 кг вазнга эга жонзот фаоллашиб қолган ишчиларни кузатиб турди ва уларга дағдаға қила бошлади.

Lee & Lee компанияси раҳбари Эдриан Лининг сўзларига кўра, унинг гуруҳидаги эркаклар ҳам кўкракларига уриб гориллага жавоб қайтаришган. Лекин уларнинг ҳаракатлари Эндовейникичалик важоҳатли чиқмаган.

Ҳайвонот боғи матбуот котиби Эндовей бу ерда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлди, деб ҳисоблайди.