FIA "Формула-1" саралаш босқичи форматини аввалги шаклига қайтаришни маъқуллади

Жаҳон 08 Апрель 2016 332

Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) ва "Формула-1" пойгасини бошқарувчи компания раҳбари Берни Экклстоун жамоаларнинг саралаш босқичи форматини 2015 йилда амал қилган шаклига қайтариш бўйича илтимосини маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

2016 йилги мавсум олдидан "Формула-1"да янги саралаш формати киритилди. Аввал саралаш 3 босқичдан иборат бўлган. 1-босқичдан кейин 6 пойгачи, 2-босқичдан кейин яна 6 пойгачи чиқиб кетган. Янги форматга кўра, ҳар бир босқич бўйича вақтнинг маълум оралиқларида энг секин ҳаракат қилган пойгачиларнинг чиқиб кетиши усули қўлланади.

Янги формат мавсумнинг Австралия ва Баҳрайндаги биринчи босқичларида қўлланди ҳамда пойгачилар, жамоа раҳбарлари ва мухлислар томонидан кўплаб танқидларга учради. Автопойганинг барча 11 жамоаси FIA ва пойга раҳбариятига мурожаат қилиб, аввалги саралаш форматини қайтаришни сўради.

"Барча жамоалардан илтимос олингандан кейин FIA президенти Жан Тодт ва Берни Экклстоун чемпионат манфаати йўлида 2015 йилги саралаш форматини қайтариш бўйича таклифни "Формула-1" комиссияси ва FIA’нинг автоспорт бўйича бутунжаҳон кенгашига кўриб чиқишга беришга рози бўлдилар", дейилмоқда хабарда.

Агар таклиф пойганинг раҳбар идоралари томонидан маъқулланса, 2015 йилги форматга Хитой Гран-присидаёқ қайтилиши мумкин ва мавсум охиригача шу формат сақлаб қолинади. Хитой Гран-приси Шанхайда 15-17 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар