Fontus шишаси ҳаво ва ёруғликдан сув олишга имкон беради

Технология 08 Апрель 2016 716

Саёҳат пайтида доимо ичимлик суви захирасига эга бўлиш жуда муҳим ҳисобланади. Шундай ғоя билан Кристоф Ретезар ҳаво ва ёруғликдан сув олишга имкон берувчи Fontus Airo ва Fontus Ryde революцион шишаларини тақдим этди. Натижада саёҳатларга оғир ва кўп жой эгаллайдиган сув идишларини олиш шарт бўлмайди.

Fontus Airo ва Fontus Ryde шишалари велосипед ва пиёда саёҳатларига ҳам мўлжалланган. Ҳаво шиша қопқоғининг ичида совутилади, махсус қатлам устида конденсация қилинади ва фильтрланиб сув учун асосий сиғимга жойлаштирилади.

Fontus Airo махсус қуёш батареяси ёрдамида ишлайди ва бу батареядан қоплама сифатида фойдаланилади. Fontus Ryde русумидаги шиша эса велосипед ромига маҳкамланади ва автоматик тарзда ҳаракат давомида ҳаводан сув йиғиб кетаверади. Шишанинг пастки қисмида махсус капсулалар жойлашган бўлиб, улар сувнинг минерализациялаш жараёнига жавоб беради. Шундай қилиб, фойдаланувчи ҳар доим янги минерал сувдан баҳраманд бўлади.

Fontus Airo ва Fontus Ryde шишаларига Indiegogo сайти орқали 200 ва 165 долларга буюртма бериш мумкин.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5684 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 14915 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 11953 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 0 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 305 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 169 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 301 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1239 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1434 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 608 Жамият
Кўпроқ янгиликлар