Франция президенти Франуса Олланд 16 апрелдан 19 апрелгача Ливан, Миср ва Иорданияга сафар уюштиради. Бу ҳақда Елисей саройи маълум қилди.

"Франция президенти дўстона давлат бўлган Ливанни Франция томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланишини тасдиқлаш учун у ерга ишчи сафар уюштиради. Президент Мисрга ушбу мамлакат президенти таклифи билан боради, бу ташриф икки давлат муносабатларини чуқурлаштиради. Франция президенти Иорданияда қирол Абдуллоҳ II билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва террорчиликка қарши кураш борасида музокаралар ўтказади", дейилмоқда хабарда.