Греция мамлакатнинг энг йирик портини Хитойнинг Cosco компаниясига сотмоқда

Жаҳон 08 Апрель 2016 357

Греция бош вазири Алексис Ципрас Греция хусусийлаштириш агентлиги раиси Стергиос Питсиорлас ва Хитойнинг Cosco компанияси директорлар кенгаши раиси Сюй Лижун, юнон юртидаги энг йирик Пирей портини 419 миллион долларга сотиш тўғрисидаги битимни имзолашди. Бу ҳақда Kathimerini хабар берган.

Бу битимни имзолаш маросими Афина шаҳрида бўлиб ўтган. Шартнома талабларига кўра, Cosco портнинг 51 фоиз акцияларига эгалик қила бошлайди. Беш йилдан сўнг, портга 350 миллион евро (салкам 400 млн доллар) сармоя киритгач, яна 16 фоиз акцияларга эгалик қила бошлайди.

Кўпроқ янгиликлар