Исландия балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги вазири Сигурдур Инги Йоханнссон офшор можароси сабабли истеъфога чиққан Сигмюндюр Гюннлейгссондан сўнг мамлакатнинг бош вазири бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар ёзган.

"Албатта, бу зўр имконият, бироқ у ғалати шароитда юз берди... Мен бош вазир сифатида сиёсат ва сиёсатчиларга ишончни ошириш учун камтарин бўлишим муҳим", -деди Йоханнссон.

Исландиянинг собиқ бош вазири Сигмюндюр Гюннлейгссонд Панама офшорлари билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога чиқди. Mossack Fonsecа юридик фирмасининг ҳужжатларида вазирнинг номи келтирилган.