Буюк Британия қироличаси Елизавета II 90 ёшга чиқиши муносабати билан ўтказиладиган концерт иштирокчилари маълум бўлди. Sky News нашрининг хабар беришича, 15 май куни Виндзор қасрида Кайли Миноуг, Андреа Бочелли, Кэтрин Женкинс, Беверли Найт, Жеймс Блант каби санъат вакиллари қатнашади.

Байрам тантанасига шунингдек "Қиролича" фильмидаги бош роли учун "Оскар" мукофотини қўлга киритган актриса Ҳелен Миррен ҳам ташриф буюради. Бундан ташқари, концертга актёрлар Дэмиэн Льюис, Имельда Стонтон, Жон Бойега меҳмон сифатида таклиф қилинган.

Шоу Елизавета Иккинчининг ҳаёти йўли, жумладан унинг 1926 йилда дунёга келиши, иккинчи жаҳон уруши, 1953 йилда монархнинг коронацияси ва қироличанинг кўп йиллик ҳукмронлиги ҳақида сўзлайди.

Ушбу концертнинг билетлари бир неча соат ичида сотиб бўлинди.