«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ўз шогирдларининг PFA талқини бўйича Англиянинг энг яхши футболчилари бўлиш учун номзодлигига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Мен жамоамиз жуда яхши ўйнаётганидан хурсандман. Менга қолса йил жамоасини ўз футболчиларим билан тўлдирардим. Улар ўз мухлисларига орзуни туҳфа этишди.

Эндиликда шаҳардаги кўплаб болалар уларга ҳавас қилиб машғулотларга келишмоқда. Бу ажойиб.

Бизнинг мақсадимизни сўрайсизми? Қайдам. Менимча, биз ўзимиз учун еврокубоклар йўлланмасини нақд қилиб қўйдик. Эндиги мақсад чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқиш, десам бўлар. Барча кейинги 6 турда нималар бўлишини билишни истамоқда. Худди мен каби.

Лекин кутишга мажбурмиз. Ўйиндан ўйинга буни билиб борамиз. Мен ҳозир кейиги ўйинимиз ҳақида ўйламоқдаман. Бу жуда оғир ўйин бўлади («Сандерленд»га қарши - таҳририят)», – дейди Раньери.

Айни вақтда «Лестер» 69 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларда «Тоттенҳем» (62 очко) ва «Арсенал» (58 очко) жойлашган.

«Лестер»нинг кейинги турдаги рақиби лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Сандерленд» (18 ўрин) жамоасига қарши 10 апрель куни бўлиб ўтади.

Кейинги турларда «Лестер» учрашуви «Вест Ҳэм», «Суонси», «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «Челси» жамоаларига қарши ўйнайди.

«Лестер»нинг жасорати: Раньери хотирасида мавсумнинг биринчи кунларидан бугунгача

Жермейн Дефо: «Мен собиқ жамоам «Тоттенҳэм»га чемпион бўлишида ёрдам бериш учун «Лестер»ни енгишни истайман»