Британиялик боксчи Тайсон Фьюри ва украиналик Владимир Кличко ўртасида реванш-матчи 2016 йилнинг 9 июль куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.

2015 йилнинг 28 ноябрь кунида Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида Кличко Фьюридан мағлубиятга учради ва IBF, IBO, WBO ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпиони унвонини сақлаб қололмади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Фьюри IBF даъвогари украиналик Вячеслав Глазков билан мажбурий учрашувдан бош тортгани учун IBF уни Кличко билан жангда қўлга киритган ўта оғир вазнда жаҳон чемпиони камаридан маҳрум қилди.