Кир ювиш машинасининг LG Centum™ тизими деярли барча вибрация ва шовқинларни йўққа чиқаради.

2016 йилнинг 7 апрелида Сеулда LG Electronics (LG) компанияси ва профессионал карта меъмори Брайан Берг 12 соат давомида бунёд бўлган энг баланд картали уй қуриш бўйича янги дунё рекордини ўрнатишди. Энг ажабланарли томони шундаки, 3,3 метр баландликдаги рекорд қурилма LG Centum кир ювиш машинасида қурилган, ишлаш пайтида унинг барабани бир дақиқада 1000 марта айланган.

8 ёшида карталардан конструкциялар ясашни бошлаган Ҳарвард университети маълумотига эга меъмор Брайан Берг LG билан ҳамкорликда оддий ўйин карталаридан 48 қаватли уй қуриб рекорд ўрнатишни режалаштирмоқда.

"Биз ўз мақсадига етишган ва баъзи замонавий маиший қурилмалардаги технологик инновацияларга эътиборни қаратиш имконини берган Брайан учун жуда хурсандмиз. Маиший техника энди шовқинли ва асабга ўйновчи машина сифатида эмас, ҳар бир интерьерда ҳеч кимни безовта қилмайдиган оилавий шерик сифатида қабул қилиниши керак. Бу рекорд мазкур ғояни етказиб берувчи ижодий восита бўлиб хизмат қилди", деди LG Electronics Home Appliance&Air Solutions компанияси президенти ва директори вазифасини бажарувчиси Жо Сон-Чжин.

LG компаниясининг Centum™ ажабтовур технологияси автомобилларда қўлланиладигандек амортизаторлар билан таъминланган янги демпфирик тизимдан фойдаланган. Бу бак тизими вибрация ва шовқин даражасини сезиларли равишда камайтиради. Ташқаридаги бакни қувватловчи одатий пружиналардан воз кечиб, Centum System™ маиший техника бозоридаги энг сокин (шовқинсиз) режими билан мақтана олади, бунда у атиги 67дБ даражали шовқин чиқаради, бу оддий суҳбат чоғидаги товушга тенг. Ҳаракатланувчи қисмларнинг камлиги туфайли кўплаб машиналарнинг эскиришига асосий сабаб бўлаётган қирилиш жараёни камайди. LG ўз технологиясига шунчалик ишонадики, Centum System™ кир ювиш машиналари Inverter Direct Driveли двигателларига 20 йиллик кафолат берилади, бу саноат стандартидан икки баробар кўп деганидир.

Реклама ҳуқуқлари асосида.