«Локомотив» «Сепаҳон» билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Спорт 08 Апрель 2016 456

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури олдидан Тошкентнинг «Локомотив» ва Эроннинг «Сепаҳон» клублари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда тошкентликлар жамоаси расмий сайтида хабар берилган.

«Локомотив» ПФК президенти Мансур Ражабов ва «Сепаҳон» ФК бошқарув раиси Асгар Багериян имзолаган шартномада бир қатор бандлар санаб ўтилган бўлиб, ҳар икки клуб келажакда уларни амалга ошириш борасида қуйидагича келишиб олинган:

- жамоаларга тегишли бўлган спортчиларни ўзаро келишув асосида у ёки бу клубга трансфер қилиш;
- амоаларнинг турли ёшдаги футболчилари ўртасида белгиланган қоидаларга кўра ўртоқлик ва назорат учрашувларини ташкил этиш;
- Эрон ва Ўзбекистон спорт жамоаларининг у ёки бу мамлакатда ўқув-йиғин машғулоти олиб боришини таъминлаш;
- янги футбол методлари ва қўлланмалари бўйича ўзаро фикр алмашиш, футбол машғулотлари жараёнларини дискларга ёзган ҳолда жамоа устозлари ва футболчилар орасида умумий тажриба алмашиш;

Қайд этиш керакки, «Локомотив»нинг собиқ футболчиси Фозил Мусаев айнан «Сепаҳон» клуби сафида ўйнамоқда. Ушбу футболчининг ўйинидан эронликлар клуби раҳбарияти ҳамда мураббийлар штабининг кўнгли тўқлиги айтилган.

Маълумот учун, «Локомотив» ОЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасида «Сепаҳон»ни сафарда 2:0, Тошкентда эса 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Кўпроқ янгиликлар