Мадуро мухолифлардан иборат парламент ваколати муддатини 5 йилдан 60 кунгача тушириш ҳақида ўйламоқда

Жаҳон 08 Апрель 2016 409

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат парламенти ваколати муддатини камайтириш эҳтимоли ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этиш керакки, парламентнинг янги таркиби асосан мухолифлардан иборат ва улар аллақачон Мадуронинг истеъфоси бўйича референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқишган.

Венесуэладаги маҳбусларни озодликка чиқариш ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши ўтказилган намойиш вақтида фаоллардан бири, юрист Эрманн Эскарра президентга парламент ваколати муддатини 5 йилдан 60 кунгача қисқартиришни таклиф этган.

"Агар мен бу восита давлат тўнтарилишидан сақлаб қоладиган бўлса ва халқ мени қўллаб-қувватласа, мен ундан фойдаланаман", деган президент.

У бу вариантни жиддий ўйлаб кўраётгани ҳақида айтган.

Венесуэлада ҳукуматнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқлари ўртасидаги низолар январда — парламентда сайлов якунларига кўра, кўпчилик ўрнини мухолифат кучлари эгаллаганидан сўнг юзага келган эди.

Парламент 10 март куни президент Николас Мадуронинг истеъфоси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллаганди.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар