Марҳабо Нуриева: Гулсанамни 10 ёшида акаси ёнига ўтқазиб, “Самарқанд ушшоғи”ни айтишни ўргатган

Маданият 08 Апрель 2016 1037

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг онаси Марҳабо Нуриева санъаткорнинг болалиги, санъат оламидаги илк қадамлари хотиралари билан ўртоқлашди. Суҳбат “Ҳуқуқ оламида” газетасида эълон қилинди.

— Рўзғор, ишдан ортиб болаларим билан шуғулланишга вақт тополмасдим. Хўжайиним оламдан ўтгач, рўзғорнинг кам-кўстини тўлдириш, болаларимни боқиш учун икки ҳисса ишлардим, — дейди Марҳабо Нуриева.

— Уйдаги муаммоларни кўпроқ ўғлим Отабек ҳал қиларди. Гулсанам 10 ёшига етганида “Марҳабо, талантлар” танловида қатнашиш учун тайёргарлик кўра бошлади. Синфдош дугоналари кўчада тўптош ўйнаб дупур-дупур қилиб вақт ўтказган даврларда унинг зиммасига катта масъулият тушган. Шу боис дугоналари билан бўлган воқеаларни эслолмайман. Фақат ёдимда қолгани мактабдан келганидан кейин акаси кўчага чиқармай ёнига ўтқазиб, “Самарқанд ушшоғи” атишни ўргатарди. Бу кучли овоз пардаларида айтиладиган авжи баланд қўшиқ. Қизимга ичим ачиб, ўғлим, синглингни қийнамагин, десам, "Йўқ ая, астойдил ҳаракат қилсак кутган натижага эришамиз. Бундан яхши санъаткор чиқади", дерди.

Гулсанам 1991 йилда Тошкентда ўтказилган “Марҳабо талантлар” кўрик-танловида 10 балл билан кўпчиликнинг олқишини олиб қайтган.

Кўпроқ янгиликлар