Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши 2016 йилнинг 7-8 июнь кунлари Қирғизистон пойтахтида ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев МДҲ ташқи ишлар вазирлари йиғишидан сўнг баёнот берган.

"МДҲга раислик қиладиган йилимизда ҳукумат раҳбарлари йиғилишидан ташқари, ташқи ишлар вазирларининг яна бир учрашуви 2016 йил 15 сентябрида бўлиб ўтади. Энг асосийси, Бишкек 2016 йил 16 сентябрида ўтказиладиган МДҲ юбилей саммитига ҳам мезбонлик қилади", дейди у.