Назарбоев 15 апрель куни Ўзбекистонга келади

Жаҳон 08 Апрель 2016 440

11-15 апрель кунлари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бир қатор хорижий мамлакатлар бўйлаб ташрифларни амалга оширади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар тарқатган.

Хусусан, 11-12 апрель кунларида Назарбоев президент Ҳасан Руҳоний таклифига кўра Эрон Ислом Республикасига боради.

Ташриф давомида 2014 йилнинг сентябрида Руҳоний томонидан Остонага уюштирилган ташриф вақтида амалга оширилган келишувларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт соҳаларидаги ҳамда халқаро ва ҳудудий хавфсизлик масалаларидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласаини муҳокама этишади.

13-14 апрель кунлари Қозоғистон раҳбари Туркия республикасига боради.

Бу ташриф вақтида у Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиб, Остона ва Анқаранинг асосий йўналишлардаги ҳамкорликларини муҳокама қилишади. Бундан ташқари, икки томон делегацияси "Адолат ва тинчлик учун бирлик ҳамда садоқат" мавзусидаги Саммитда иштирок этади. Шунингдек, томонларнинг бизнес доиралари учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган.

15 апрель куни Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон республикасига келади ва мамлакат президенти Ислом Каримов билан учрашади.

Давлат раҳбарлари учрашуви вақтида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг икки томонлама муносабатларидаги муҳим жиҳатлари муҳокама этилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар