Олимлар: Ходим рақиб фирмага ўтаётганида "идентификация можароси" юзага келади

Жамият 08 Апрель 2016 466

Немис олимларининг хулоса қилишича, рақиб фирмада ишлаш "идентификация можароси"ни юзага келтириши мумкин. Бу ҳақда Academy of Management Journal хабар берган.

Торстен Гросжин бошчилигидаги Мюнхендаги Людвиг-Максимилиан университетининг бир гуруҳ олимлари Шимолий Америка хоккей лигасидаги юлдуз-ўйинчиларнинг ишчанлигини таҳлил қилиб чиқишди: тадқиқотчиларга ўйинчиларнинг собиқ жамоадошларига қарши қандай ўйнаётганлиги муҳим бўлган.

"Тадқиқот натижаларимиз бошқа соҳаларга ҳам тааллуқли, деб ҳисоблаймиз: реклама агентликлари, консалтинг компаниялари, меъморчилик бюролари, айнан шу соҳа вакиллари бир-бири билан узвий ҳамкорликда ишлайди ва фирма фаолиятига сезиларли таъсир ўтказади", - деб хабар беради Гросжин.

"Идентификация" атамаси ходимнинг фирмага "боғланганлик даражаси"ни билдиради. Тадқиқотнинг кўрсатишича, рақиб компанияда эндигина ишлашни бошлаганлар кучли мотивацияга эга: улар янги жамоада ўз идентификацияларини мустаҳкамлашга ва таъкидлашга ҳаракат қиладилар. Эски иш жойига боғлиқлик асоратсиз кечиши мумкин эмас. Янги жамоага ишга келган ходимлар эски жамоадошларидан узоқлашишлари осон кечмайди.

Мазкур тадқиқот иш берувчиларга юқори малакали ходимларни жалб қилишда янги салмоқли стратегияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Кўпроқ янгиликлар