Ўзаро турмуш қурган эгизак жуфтликлар бир-биридан фарқланиш учун пластик жарроҳликни амалга оширмоқда

Жамият 08 Апрель 2016 574

Хитойнинг Шаньси вилоятида яшайдиган эгизаклар бўлган икки жуфт эр-хотин бир-бирларини адаштириб қўймаслик мақсадида пластик жарроҳлик амалиётидан ўтади. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилган.

Опа-сингил эгизаклар Юнь Фэй ва Юнь Ян февраль ойида турмушга чиқишди. Қўшни қишлоқда яшовчи ака-ука эгизаклар Чжао Синь ва Чжао Сюань уларнинг умр йўлдошларига айланишди. Уларнинг тўрталаси ҳам турмуш ўртоғи аслида ким эканлигини фарқлай олмагани сабаб ўз қиёфасини ўзгартиришга қарор қилган.

Эгизак уканинг айтишича, бир куни у сайрга чиққанида, ёнидаги аёл унинг келинойиси бўлиб чиққан. Бундан ташқари, эгизаклардан иборат бу икки ёш оилани уларнинг яқин қариндошлари ва дўстлари ҳам ажрата олмай қолишди.

Шанхайдаги шифохоналарнинг биридаги шифокорлар операция ўтказишга ва мижозларнинг қиёфасини бирозгина ўзгартиришга розилик билдирган. Шифокорлар сўзларига кўра, эр-хотинларнинг пешона ва бурун қисмини ўзгартириш кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар