12-15 апрель кунлари Robokidz Education робототехника мактаби Европа ва дунёдаги энг йирик тадбирларидан бири – VIII Бутунроссия робототехник фестивалида Ўзбекистон номидан иштирок этади.

«РобоФест» ҳар йили илмий-техника ижодкорларининг 6 ёшдан 30 ёшгача бўлган энг яхши вакилларини бир тадбирда жамлайди. Тадбирнинг мақсади – инжинер мутахассислиги нуфузини ошириш ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўзбекистон номидан Robokidz Education робототехника мактабининг ўқувчилари Николай Кан, Юрий Давлетьянц ва Николай Мазурян иштирок этишади. Ўзбекистонликлар бу йили янги бўлган AutoNet йўналишида 10+ категориясида қатнашишади.