Испаниялик рассом Пабло Пикассонинг набираси Марина Руис Пикассо, шунингдек, ноёб суратлар ва бошқа санъат ёдгорликларини коллекция қилиб тўпловчи машҳур оила вакиллари Тиссен-Борнемиса ва Наҳмад номлари "Панама ҳужжатлари"да тилга олинган.

ОАВ хабарига кўра, уларнинг офшор компаниялар билан боғлиқлиги бор. Яъни машҳурларнинг набиралари айнан ўша “шубҳали” компаниялар орқали санъат намуналари олди-сотдиси билан шуғулланган.

Тиссен-Борнемис оиласининг коллекцияси Мадридда аҳамияти бўйича учинчи ўринда турадиган музейнинг асосини ташкил этади. Оила адвокати аъзоларнинг ҳақиқатдан ҳам офшор зонада қайд этилган компаниялар билан алоқаси борлигини тан олди, бироқ у Испания солиқ хизмати бу ҳақда тўлиқ хабардор эканини маълум қилди.

Машҳур коллекционер Наҳмад оиласи оила аъзоларидан бири Гигель Наҳмад Нью-Йоркдаги Helly Nahmad номли тасвирий санъат галереясининг эгаси ҳисобланади. Оила Swinton International офшор компанияси ёрдамида Пикассонинг 5та сурати сотган.