Пиёда юриш, югуриш ёки рақсга тушиш: буларнинг барчаси мия фаолияти учун жуда фойдали

Жамият 08 Апрель 2016 1095

Бугунги кунда одамлар узоқроқ яшайдилар, лекин ёш ўтган сари ақлий салоҳиятнинг камайиб бориши билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Баъзи тадқиқотларга кўра, ақлий заифлик билан касалланиш келаси 35 йилда уч баробар кўпаяди. Бундай аянчли ҳодисанинг олдини олиш мақсадида The Journal of Alzheimer’s Disease журнали қуйидагиларни тавсия этади: мунтазам пиёда юриш, велосипедда учиш, сувда сузиш, рақсга тушиш ва ҳаттоки боғда меҳнат қилиш. Булар Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини сезиларли равишда камайтириши қайд этилган.

Машқлар катта ёшлиларнинг ақлий фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Калифорния, Лос-Анжелес ва бошқа институтларнинг Юрак-қон томирлар тадқиқот маркази ёрдамида 1989 йилдан бери олиб борган тадқиқотида деярли 6000 нафар катта ёшли эркак ва аёл қатнашган. Улар турмуш тарзлари ва жисмоний фаолликлари тўғрисидаги анкетани тўлдириб боришган ва мияни сканер тасвирига туширишган.

Сканер тасвири шуни кўрсатдики, фаол инсонларнинг миясида бошқа тенгдошларидан кўра кул ранг модданинг кўпроқ экан, бу миянинг хотира ва фикрлаш учун жавоб берувчи қисмларида кузатилади. Нейронлардан иборат кул ранг модда қанча кўп бўлса, мия фаолияти учун шунча яхши. Фаол ҳаёт тарзи олиб борувчи кишиларда Альцгеймер касаллигига чалиниш хавфи 50 фоизга камаяди.

Мия саломатлигини сақлаш учун имкон доирасида жисмоний жиҳатдан ҳаракатчан бўлиш яхши фикр.

"Агар биз узоқ яшашни, шу билан бирга хотираларимизни сақлаб қолишни истасак, у ҳолда ҳаракатчан бўлишимиз ва фаол турмуш тарзи олиб боришимиз керак", деди тадқиқот раҳбари доктор Ражи.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 / 25.07.2017 8726 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 23948 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 98173 Жамият
Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди
00:44 458 Жаҳон
Ливиядаги ихтилоф томонлари сайловлар ўтказишга келишиб олдилар
00:24 335 Жаҳон
Ҳиндистоннинг янги президенти расман ўз лавозимига киришди
00:19 1792 Жаҳон
Австралияда қотил 7 йил қўриқхонада яшириниб юрган
00:13 2787 Жамият
Сирдарёда вилоят ҳокими «гул ўғриси»га тувакда гул совға қилгани ҳақида
00:09 3493 Жамият
Илк сузувчи шамол электростанцияси яратилди (фото)
Трамп Украинани Америкадаги сайловларга аралашишда айблади, Киев жавоб қайтарди
23:20 / 25.07.2017 4891 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар