Porsche компанияси нархи 6,5 минг доллар бўлган идора ўриндиғини ишлаб чиқарди. Аслида бу 911 Carrera GTS ва GT3 спорткарларига ўрнатиладиган ўриндиқ бўлиб, улардан фарқли равишда унга тирсакқўйгичлар ва ғилдираклар ўрнатилган.

Ўриндиқ Office Chair RS номини олган бўлиб, чарм ва алькантара билан қопланган. Шунингдек, унинг тикилиши Porsche спорт автомобилларининг ўриндиқлари каби тикилган.

Унинг суянчиғи электр қувватида ишлайдиган мотор орқали бошқарилиб, ўрнатилган зарядланувчи батареядан қувват олади. Ўриндиқнинг бош қўйиладиган ёстиқчасига Porsche логотипи тикилган.

Ўриндиқ оғирлиги 35 килограммни ташкил этади ва Германияда ишлаб чиқарилади.