7 апрель куни Суриянинг тарихий Пальмира шаҳрига махсус гуруҳ етиб келди. Гуруҳ таркибига 11та давлат, жумладан, Италия, Бельгия, Хитой ва Сербиядан 27 нафар журналист кирган.

Улар учун ўтказилган матбуот тур пайтида қадимий шаҳарни минасизлантириш ишлари билан таништириб борилди.

Мудофаа вазирлигининг баёнотига кўра, жараён бошидан буён экспертлар томонидан 120тадан ортиқ портлаш мосламалари зарарсизлантирилган.