Fox News нашрининг маълум қилишича, Калифорниядаги Морро чўққисида севимли ёрининг қўлини сўраган америкалик кишини вертолёт қутқаришига тўғри келди.

27 ёшли Майкл Жон Пол Бэнкс маҳаллий қонунчиликка қарамасдан қояга чиқиб олди. Бу пайшанба куни тахминан қуёш чиқишидан 15 дақиқа олдин содир бўлган. Бэнкс дугонасидан унга турмушга чиқишни сўраган (бу вақт улар Facetime видеохабар хизмати орқали алоқада бўлганлар). Севимли ёри унга "ҳа" деб жавоб берди.

Ёнғин хизмати ходими Тодд Гэйлининг хабар қилишича, қайтишда Бэнкс бошқа йўлдан тушмоқчи бўлган ва натижада қоянинг учига келиб қолган. "Унинг оёқлари 80 фут (24,4 м) баландликда осилиб турарди", деб қўшиб қўйди Гэйли.

Воқеа содир бўлган жойга вертолёт етиб келди ва Гэйли Бэнксга пастга тушишга ёрдам берди.