Шанхай ҳамкорлик ташкилоти жорий йили Қозоғистонда "Бирлик-2016" номли чегара қўшинларининг машғулотларини ўтказади. РФ федерал хавфсизлик хизмати директори ўринбосари Сергей Смирнов шу ҳақда маълум қилди.

Унда ШҲТга аъзо барча давлатлар экспертлар, чегара хизмати ва идоралари даражасида қатнашади.

2016 йилнинг 8 апрель куни Тошкентда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмасининг 28-мажлиси бўлиб ўтди.