Қозоғистонлик 9 ёшли йигитча юк ташувчи машинани унча-мунча катталардан яхшироқ бошқара олишини кўрсатиб қўйди.

Видеони тасвирга олган одам ёш ҳайдовчининг эпчил ва моҳирлигидан ҳайратини яширмайди. Айтиш жоизки, мазкур машина асосан қурилиш ишларида фойдаланиладиган мураккаб техник воситадир.

Шу ёшидан ўз хоҳиши ва қизиқиш сабаб уй хўжалиги ишларида кўмаклашаётган бу қувноқ йигитча билан ота-онаси ҳам фахрланса арзийди.