Reddit фойдаланувчиси нима учун iPad’да калькулятор йўқлиги сабабини маълум қилди

Жаҳон 08 Апрель 2016 457

Reddit форуми фойдаланувчиси iPad планшетларида нима учун калькулятор йўқлигини тушунтирувчи воқеа ҳақида сўзлаб берди.

Форумнинг tangoshukudal тахаллуси остидаги эркак аввал Apple’да ишлаган. Биринчи iPad фақатгина прототип кўринишида мавжуд бўлганда, уни яратиш устида иш олиб борган ходимлар калькуляторни яратиш бўйича ишни якунлагач, уни компания раҳбари Стив Жобсга кўрсатишган. Калькулятор бутун экранга ёйилган ҳолда бўлган ва Жобс уни кўриб зудлик билан ўзгартиришни талаб қилган.

Компания ходимлари янги дизайнни яратиш учун вақт йўқлигини англашгани учун планшетнинг биринчи моделида калькулятордан воз кечишга қарор қилинган. Кейинроқ калькулятор Apple’ни бошқа функцияларга нисбатан шунчалик кам ўйлантирганки, уни яратиш лойиҳасига қайтмасликка қарор қилинган.

Бу воқеанинг ҳаққонийлиги ҳеч нарса билан қўллаб-қувватланмаган, бироқ форум шарҳловчилари воқеа муллифи ҳақ бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар