Синай яриморолида портлаш юз бериб, 7 киши ҳалок бўлди ва 15 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, портлашлар масофадан туриб бошқариладиган детонатор орқали содир этилган. Натижада 5 аскар ва бир зобит, шунингдек тинч аҳоли вакили бўлган бир аёл ҳалок бўлган.

Бу портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.