Sky News Arabia ИШИД Сурияда 175 ишчини қатл қилгани ҳақидаги хабарини ўчириб ташлади

Жаҳон 08 Апрель 2016 438

Sky News Arabia телеканали сайтидан ИШИДнинг суриялик 175 нафар ишчини қатл қилгани ҳақидаги хабари олиб ташланган.

Айни вақтда бу хабарга кирмоқчи бўлганлар 404 хатолигига дуч келишмоқда.

Бундан олдинроқ, телеканал сайтида 6 апрель куни Дамашқ яқинидаги цемент заводидан ўғирлаб кетилган 300 нафар ишчининг 175 нафари оммавий равишда қатл қилингани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, бу ҳақда Рейтер агентлиги ҳам қисқача хабар берганди. Агентлик ўз хабарига суриялик ҳарбийларни манба қилган. Айни вақтда Рейтер бу маълумот ҳақиқийлигини текширмоқда.

Жангарилар Дамашқ яқинидаги Абу аш-Шамат ҳудудида жойлашган Al Badia Cement компаниясига тегишли заводга 6 апрель куни ҳужум қилишган.

ИШИД одамларни қўрқитиш учун тез-тез шундай қотилликлар уюштириб туради. Ушбу йилнинг январь ойида Дайр-аз-Зорда тинч аҳоли вакиллари бўлган 280 нафар киши қатл қилингани ҳақида хабар қилинганди. Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИД қурбонлари сони 4 минг киши бўлган.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар