Техас штатидаги АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари тасарруфидаги Lackland авиабазасида рўй берган ва 2 киши ҳалок бўлишига сабаб бўлган отишма тафсилотлари маълум қилинди.

Air Force Times нашрининг Пентагондаги манбасига асосланиб хабар беришича, ҲҲК ҳарбийси аввал бошлиқни, кейин ўзини отган. Уларнинг номларига аниқлик киритилмаган.

Техаснинг Бексар округи шерифи отишма натижасида 2 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Унинг айтишича, гап теракт ёки шунга ўхшаш ҳужум эмас, қотиллик ҳақида кетмоқда.