Тошкент шаҳрида «Тоза ҳаво» тадбири масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон 08 Апрель 2016 787

Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида мамлакатимизда анъанавий ўтказилаётган «Тоза ҳаво» тадбирининг жорий йилдаги биринчи босқичини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Соғлиқ сақлаш, Ички ишлар вазирликлари вакиллари, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари мутахассислари ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида икки босқичда ўтказилаётган “Тоза ҳаво” тадбиридан кўзланган мақсад автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқарилаётган заҳарли газларни камайтириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашдир.

2015 йилда ўтказилган ана шундай тадбирда олтмишдан кўпроқ автотранспорт корхоналари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, техник кўрик ўтказиш станцияларида экологик назорат ўтказилган. 230 мингга яқин автотранспорт воситаларининг техник ҳолати кўздан кечирилган.

Ушбу тадбир натижасида ҳар йили ҳавога чиқарилаётган зарарли моддаларни қарийб юз тонна камайтиришга эришилмоқда. Тадбирнинг 2016 йилдаги илк босқичи 10 апрелдан 10 майга қадар ўтказилади. Иккинчи босқичини 10 августдан 10 сентябргача (Тошкент шаҳрида 10 сентябрдан 10 октябргача) ўтказиш режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар