Туркия парламенти покистонлик қочқинларни репатриация (асирлар, қочқинлар ва кўчирилганларни ўз ватанига қайтариш) қилиш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Покистонлик қочқинлар Европа ҳудудидан Туркияга келишув (Туркиянинг қочқинлар оқимини Европага ўтказмасдан ўз ҳудудида олиб қолиши бўйича келишув) асосида қайтарилган.

4 апрель куни Туркия Грециядан юборилган қочқинларнинг илк гуруҳини қабул қилганди.

Бундан олдинроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған агар Европа келишув шартларини бажармаса, қочқинларни қабул қилишдан бош тортиши ҳақида огоҳлантирганди.