Туркияда бақлажон унидан тайёрланган, нефть доғларидан тозаловчи восита ихтиро қилинди

Жамият 08 Апрель 2016 489

Туркиядаги Бурса вилояти ҳарбий-ҳаво лицейи ўқувчилари денгизни нефть доғларидан тозалашнинг янги усулини яратишди. Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, ўқувчилар бақлажон уни бу вазифани бозорда мавжуд воситалардан кўра самаралироқ бажаришини аниқлашди.

Ўқувчилар бу тадқиқотларини учта университет билан ҳамкорликда олиб боришди. Идиш-товоқларни ювиш учун мўлжалланган губкани эслатувчи, махсус ўрамдаги қуритилган ва майдаланган бақлажонлар нефть доғлари бор сувга ташланади. Синовлар натижаларига кўра, бундай восита ўз вазнидан 18 марта кўпроқ нефть ва нефть маҳсулотларини сўриб олиши аниқланди.

Ноу-хау муаллифларидан бири Аҳмет Демирдашнинг айтишича, "бозорда мавжуд воситаларнинг ютиш даражаси макмимум 16 мартагачани ташкил қилади".

"Бундан ташқари, улар бизнинг ихтиродан 5 баробар қиммат. Ҳозирда ишлатилувчи воситалар ёки махсус абсорбцион тўсиқлар, ёки гранулалардаги кимёвий реагентлардир. Уларнинг камчилиги шундаки, уларни қайта ишлатиб бўлмайди. Яна сорбентли махсус губкалар ҳам бор", деб айтди Демирдаш.

Демирдаш бақлажон уни эвазига бозордан рақобатчиларни сиқиб чиқаришга муваффақ бўлинишига умид билдирди.

"Ҳозирча бизнинг асосий рақобатчимиз сорбентли губкалар ҳисобланади. Уларни сувни юзасига ташлаб, кейин йиғилган нефть сиқиб олинади. Бироқ бизнинг ихтиромиз бир неча марта арзон, кўпроқ ифлосланишларни ютади ва қайта ишлатилиши мумкин", деб айтди Демирдаш.

Мавжуд маълумотларга кўра, анъанавий сорбентнинг бир тоннаси нархи деярли 11 минг долларни, "бақлажон губкалари"нинг бир тоннаси нархи эса 2,5 минг долларни ташкил қилади. Лаборатория тажрибалари бақлажон унининг сувдаги турли ифлосланишларни бартараф этишда истиқболи юқорилигини кўрсатди. Ихтиро муаллифлари ўз ихтиролари учун миллий патент олишнинг биринчи босқичидан ўтишди.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар