Туркманистондаги давлат муассасаларида мамлаккат президенти Гурбангули Бердимухаммедов ташаббуси билан "Соғлиқ ва бахт" шиори остида жисмония тарбия ва спорт ойлиги ўтказилмоқда.

Altyn Asyr телеканали 7 апрель куни бу ойликнинг жойлардаги ижросини намойиш этди. Видеотасвир "Настоящее время"нинг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирилган.

Видеода давлат хизматчилари ташкилот бинолари ҳовлисида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажаришаётганини кўриш мумкин.

turkmenistan.ru интернет нашрининг ёзишича, бу ойлик 5 апрелть куни бошланган. Унинг доирасида "Туркманистон - соғлом ва юқори руҳиятга эга мамлакат" номли спартакиаданинг финал босқичи ўтказилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, бу кунлар давомида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этадиган тадбирлар, илмий-амалий конференциялар ўтказилиши белгиланган.