Volvo компанияси яқин ойларда ўзининг ҳайдовчисиз автомобилларини маҳаллий аҳоли синовдан ўтказиши учун Хитой шаҳар ҳокимияти билан музокараларни бошлайди.

Швед маркаси ХХР йўлларида жами 100та автоном бошқарув тизимига эга машиналарни синовдан ўтказишни режалаштирган.

Хитойнинг айнан қайси шаҳарларида тажриба ўтказилиши ҳозирча номаълум. Бу лойиҳага доир қолган маълумотлар ҳам ошкор этилмаган. Volvo ҳайдовчисиз автомобиллар синовдан ўтказиладиган мамлакатлар ичида етакчи ўринни эгаллашига умид билдирмоқда.

ХХРда машиналарни тажрибадан ўтказиш Volvo Drive Mе мавжуд дастури таркибига киради. 2017 йилда швед авто маркаси Гётеборгда шу каби яна бир кенг кўламли синовни бошлайди. Аввалига компания 50та машинани тажрибадан ўтказишни режа қилган, кейин эса уларнинг сони 1000тага етди. Ниҳоят, Volvo Гётеборгда 100та автомобилни синовдан ўтказишга қарор қилди.

Volvo ҳайдовчисиз автомобилларнинг бир ёқламали тестларни 2014 йилда бери амалга ошириб келмоқда. Компания режасига кўра, 2020 йилга келиб, Volvo машиналари автоҳалокатга учрашни тўхташи керак.