WP: ЕИ "офшор можароси" туфайли Панамага санкциялар билан таҳдид қилмоқда

Иқтисодиёт 08 Апрель 2016 566

Европанинг божхона иттифоқи солиққа тортиш, иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича комиссари Пьер Московиси, Панама каби солиқ ҳисоботларига оид ошкораликни кам таъминлайдиган давлатларга қарши санкциялар қўллаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетасида ёзилган.

Московисининг таъкидлашича, пулларнинг ноқонуний ўтказилиши ва солиқдан бош тортиш каби жиноятларга қарши тўлиқ ҳамкорлик қилишни рад этган мамлакатларга нисбатан шундай кескин чоралар кўрилади.

Нашрнинг қайд этишича, Панама солиққа оид масалаларда ЕИ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмоқда. Московиси ўз навбатида Панама ҳукумати «ушбу масала бўйича қарашини ўзгаритиришига» умид билдирган. Бироқ, зарурий чоралар кўрилмайдиган бўлса, Брюссель Панамага нисбатан санкциялар қўллашга мажбур бўлади, деб огоҳлантирган ЕИ мулозими.

Бундан аввал, еврокомиссар ЕИ ярим йил мобайнида солиққа юмшоқ сиёсат юритувчи давлатларнинг "қора" рўйхатини тузиб чиқиши лозимлиги, зарур бўлиб қолса, уларга нисбатан санкциялар ҳам қўллашга тайёр туриш кераклигини айтган эди.

Эслатиб зтамиз, "офшор можароси" (Панамагейт) 3 апрель куни OCCRP, ICIJ ва дунёнинг етакчи нашриётларининг ўнлаб журналистларидан иборат гуруҳи, давлат раҳбарлари, сиёсатчилар, спортчи ва маданият арбобларининг офшор битимларига алоқасига оид маълумотларни ошкор қилгач авж ола бошлади.

Ўз фаолияти давомида 240 мингдан ортиқ офшор битимларини рўйхатдан ўтказган Mossack Fonseca юридик фирмасининг махфий маълумотлари ошкор этилиши ҳам чўғ устига ёнилғи сепгандек бўлди.

Кун янгиликлари
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 2710 Жамият
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 4251 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 42389 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 49273 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 85452 Жамият
Ассанж Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга уринган
11:51 16 Жаҳон
Абрамович «Челси» футболчисини Моуриньога бериб юборишга рози бўлди
11:41 480 Спорт
Қатар амири араб давлатлари бойкотни тугатишига умид билдирди
11:30 481 Жаҳон
“Яллама” чегара-божхона постида махсус-тактик ўқув машқ ўтказилди
Ўзбекистонда «Bars» савдо белгиси билан автомобиль шиналари ишлаб чиқарилади
Кўпроқ янгиликлар