Японияда йўқолиб қолган ҳарбий самолёт бўлаклари ва 6 киши жасади топилгани тасдиқланди

Жаҳон 08 Апрель 2016 377

6 апрель куни Япониянинг йириклиги бўйича 3-рақамли ороли Кюсюдаги Кагосима префектурасида йўқолиб қолган Hawker Beechcraft U-125 патруль самолёти бўлаклари 7 апрель куни мамлакат жанубидаги тоғлар ҳудудида топилгани тасдиқланди. Бу ҳақда Киодо хабар берган.

Самолёт Япония ҳаво мудофааси кучларига тегишли бўлган.

Қайд этилишича, самолёт бортида бўлганларнинг 4 нафари жасади қолдиқлари 7 апрель куни, яна иккисиники 8 апрель куни тонгида аниқланган.

Икки моторли Hawker Beechcraft U-125 6 апрель куни эрталаб Сайтама префектурасидаги Ирума базасидан парвоз қилган ва тушки пайт Каноя базасига (Кагосима префектураси) қўнган. Шундан сўнг самолёт Такакума тоғли ҳудудини қисқа муддатли патруль назоратидан ўтказиш учун базани тарк этган, кечки пайт эса Сайтамага қайтиши лозим бўлганди. У Япония ҳаво мудофааси кучларининг базасидан шимолга томон 10 км узоқликда радарлардан йўқолиб қолган. Самолётни қидиришга 600 нафарга яқин одам жалб қилинган. Улар қидирув ишлари давомида Кагосима префектурасидаги Такакума тоғли ҳудудини кўздан кечириб чиқишган.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар