Юрген Клопп: «Кўпчилик бизнинг 2 ёки 4 тўп фарқи билан ютқазишимиз ҳақида ўйлаганди, лекин биз юта оламиз ҳам»

Спорт 08 Апрель 2016 389

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Европа Лигаси чорак финалининг биринчи учрашувида ўзи 7 йил ишлаган, Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан кейинги таассуротларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Дортмунд – жуда яхши жамоа. Лекин бу ўйинда барчангиз кўрдингизки, бизда голли вазиятлар бўлди ва бу ўйинда ғолиб чиқишимиз ҳам мумкин эди.

Биламан, кўпчилик бизнинг 0:2, 0:3 ва ҳатто 0:4 ҳисобида ютқазади деб ўйлаган. Аммо биз ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам яхши ўйнадик.

Ҳали биз улар босиб ўтган йўлни тугатиб бўлмадик. Лекин бизнинг даражамиз бу жамоани енгишга имкон беради.

Орижининг ўйини ҳақида

Дивок бу ўйинда ўзи учун яратган ва голга айлантирган вазияти учун ундан миннатдорман.

Дортмунддаги мухлисларнинг кутиб олиши ҳақида

Бу жуда ажойиб бўлди. Бу ҳақда кўпчилик гапирди. Мен ўйин якунида майдонга тушиб, собиқ шогирдларим билан сўраша бошлаганимда менга йўлланаётган олқишларни эшитдим.

Ҳендерсоннинг жароҳати ҳақида

Биз Жордан туфайли хафамиз. Унинг тиззаси жароҳатланди. Бу жуда ёмон хабар. Эртага у тиббий кўрикдан ўтказилади.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 / 25.07.2017 8729 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 23952 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 98178 Жамият
Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди
00:44 468 Жаҳон
Ливиядаги ихтилоф томонлари сайловлар ўтказишга келишиб олдилар
00:24 346 Жаҳон
Ҳиндистоннинг янги президенти расман ўз лавозимига киришди
00:19 1819 Жаҳон
Австралияда қотил 7 йил қўриқхонада яшириниб юрган
00:13 2832 Жамият
Сирдарёда вилоят ҳокими «гул ўғриси»га тувакда гул совға қилгани ҳақида
00:09 3543 Жамият
Илк сузувчи шамол электростанцияси яратилди (фото)
Трамп Украинани Америкадаги сайловларга аралашишда айблади, Киев жавоб қайтарди
23:20 / 25.07.2017 4931 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар