Қирғизистондан Малайзияга экспорт ҳажми 2015 якунига кўра 85 фоизга ошди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, йил якунларига кўра, мамлакат савдо айланмаси 24,6 фоизга тушган, аммо алоҳида соҳаларда юқори кўрсаткичга гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан, Лихтенштейн билан савдо айланмаси ўн баравар, ХХР билан 25,8 марта, Никарагуа билан эса 45,6 баравар ошган.

Экспорт билан боғлиқ ҳолат эса 11 фоизга пастлаган. Бунга мисол қилиб Малайзия (85,6), Иордания (11,3) ва Австрия (19,9) келтириш мумкин.