«Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти жангарилари Яман армиясининг 15 аскарини қўлга олиб, қатл этишгани ҳақида Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Хабарларга кўра, ҳарбийлар Яман шарқидаги Адан портидан жангарилар назоратидаги провинциялардан бирига кетаётганда ушланган. Улар, кимсасиз ҳудудга олиб кетилган ва ўша ерда отиб ташланган.

Айтиш жоизки, ҳарбийлар Аданда оила аъзоларини кўриб қайтишаётган вақтда хизмат либоси ва машинасида бўлмаганлар.

Бундан аввал, ахборот агентлиги Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция «Ал-Қоида»нинг Ямандаги лагерларига зарба берганини хабар берганди.