«Ал-Қоида» террористик ташкилотининг Яманда фаолият юритадиган бўлими, унинг жангарилари 15 нафар ҳарбий хизматчини отиб ташлагани тўғрисидаги хабарларни рад этди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Бундан аввал, айни ахборот агентлиги «Ал-Қоида» жангарилари Яман армиясининг 15 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олиб, кимсасиз жойга олиб борган, сўнгра отиб ташлагани хақида хабарлар тарқатган эди.

Reutersнинг маълум қилишича, ҳарбийлар оила аъзоларини кўриб, ўз ҳарбий қисмларига фуқаро кийимида қайтишаётган бўлган.